
26 апрель куни Тошкентдаги "Ўзбекистон" халқаро форумлар саройида Россия миллий филармония оркестрининг концерти бўлиб ўтади. Оркестрга Владимир Спиваков бадиий раҳбарлик ва бош дирижёрлик қилади.

Санъат кечаси Ўзбекистон ва Россиянинг муваффақиятли ҳамкорлиги тасдиғи бўлади: Москвадаги етакчи опера театрларининг солистлари Анна Аглатова ва Василий Ладюк, Ўзбекистон халқ артисти Рамиз Усмонов бир саҳнада куйлашади.
"Спутник"нинг ёзишича, концерт Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасидаги ҳамкорлик дастури доирасида ҳамда Ўзбекистон маданият вазирлиги ва Алишер Усмоновнинг "Санъат, фан ва спорт" хайрия жамғармаси қўллаб-қувватлаши орқали ташкил этилмоқда. "Санъат, фан ва спорт" хайрия жамғармаси келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик тадбиркор Алишер Усмонов томонидан ташкил этилган бўлиб, санъат, маданият ва спорт соҳасида тадбирлар уюштириш, илмий-таълим ва ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш билан шуғулланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар