Шаҳло Салаеванинг тўй таклифномаси ижтимоий тармоқларда шов-шувга сабаб бўлди (видео)

Хоразмлик хонанда Шаҳло Салаева ижтимоий тармоқдаги саҳифасида бўлажак турмуш ўртоғи Вейсел Дулгер билан тўй таклифномалари тайёр бўлганини маълум қилди. Ўзига хос дизайнга ега бўлган мазкур таклифномада Туркиянинг Истанбул шаҳри тасвирланган бўлиб, тўй санаси, вақти ҳамда ўтказиладиган маскан ҳақида маълумотлар келтирилган. Унга кўра, тўй 30 июл куни “Боғи Ерам Паласе”да бўлиб ўтади.
Хоразмлик хонанда Шаҳло Салаева ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қувончли янгилик билан бўлишди. У жойлаган видеода хонанда тўй таклифномалари тайёр бўлганини маълум қилиб, бўлажак турмуш ўртоғи Вейсел Дулгер учун махсус тайёрланган таклифномани намойиш этди.
Таклифнома ўзига хос дизайни билан ажралиб туради — унда Туркиянинг Истанбул шаҳри тасвирланган бўлиб, тўй санаси, вақти ҳамда ўтказиладиган маскан ҳақида маълумотлар келтирилган. Маълум бўлишича, тўй 30 июль куни “Bog‘i Eram Palace”да бўлиб ўтади.
Видеода Вейсел Дулгернинг таклифномани катта қизиқиш билан кўриб, ундан мамнун бўлгани, дизайнни алоҳида эътироф этгани ҳам акс этган.
Хонанда пост остига “Тўй таклифномалари тайёр бўлди” дея изоҳ қолдирган. Мазкур видео мухлислар томонидан илиқ кутиб олиниб, изоҳларда самимий табрик ва эзгу тилаклар билдирилди.






























Изоҳлар 0
…