Шаҳзод Султонов тўйидан ёрқин лаҳзалар: машҳурлар жам бўлди (видео)

Шаҳзод Султонов тўйидан ёрқин лаҳзалар: машҳурлар жам бўлди (видео)

Актёр Шаҳзод Султоновнинг кечки тўй оқшомидан олинган лавҳалар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалмоқда. Ушбу тантанали маросим мухлислар эътиборини тортиб, катта қизиқиш уйғотмоқда.

Тўй маросимида кўплаб таниқли актёр ва актрисалар иштирок этиб, ёшларни ушбу қувончли кун билан табриклашди. Шунингдек, машҳур хонандалар саҳнага чиқиб, меҳмонлар кайфиятини янада кўтариб, жонли ижролари билан байрамга файз бағишлади.

Тарқалган видеоларда келин-куёвнинг қувончи, самимий табассуми ва ҳаяжони яққол сезилиб турибди. Уларнинг бахтли лаҳзалари томошабинлар қалбига ҳам илиқлик улашмоқда.

Ижтимоий тармоқлардаги изоҳларда эса фойдаланувчилар ёш оилага бахт-саодат, узоқ умр ва тотув ҳаёт тилаб, илиқ фикрлар қолдиришмоқда.

Мазкур тўй нафақат яқинлари, балки мухлислар учун ҳам унутилмас воқеалардан бирига айланмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар