Тошкентдаги Миллий боғда 4 ёшли қизалоқ чўкиб ҳалок бўлди

Тошкент шаҳридаги Миллий боғ ҳудудида 4 ёшли қизалоқнинг сувга чўкиб вафот этгани ҳақида Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса 5 август куни содир бўлган. Фарзона Рашидова опаси ва бувиси билан бирга Миллий боғдаги чўмилиш масканига борган. Чўмилиш вақтида қизалоқ сувга чўкиб кетган.
Воқеа жойига зудлик билан етиб келган тез тиббий ёрдам ходимлари унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатган. Бироқ, кўрилган барча саъй-ҳаракатларга қарамай, шифокорлар қизалоқнинг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўла олмаган.
Қайд этилишича, тез тиббий ёрдам ходимлари расмийлаштирган маълумотномага кўра, марҳуманинг танасида ташқи тан жароҳатлари аниқланмаган. Ҳозирда мазкур ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






























Изоҳлар 0
…