“Ўйинчоқлар тарихи 5” касса рекордларини янгилади

"Ўйинчоқлар тарихи 5" анимацион филми намойишининг илк дам олиш кунларидаёқ АҚШда 160 миллион доллар ва бутун дунё бўйлаб 312 миллион доллар йиғиб, франшиза тарихидаги энг юқори натижани қайд этди. Шунингдек, премера олдидан ўтказилган кўрсатишлар 17,5 миллион доллар даромад келтириб, 12,6 миллион доллар йиғган Майкл филмининг кўрсаткичини ортда қолдирди.
"Ўйинчоқлар тарихи 5" мультфильми илк дам олиш кунларидаёқ кутилганидан ҳам юқори натижа қайд этди. Картина АҚШда 160 миллион доллар, бутун дунё бўйлаб эса 312 миллион доллар йиғиб, машҳур франшиза тарихидаги энг муваффақиятли стартга эришди.
Мультфильм дастлабки намойишлардан бошлаб катта қизиқиш уйғотди. Премьера олдидан ўтказилган кўрсатишлар натижасида у 17,5 миллион доллар даромад олиб, шу йилги энг кучли стартлардан бирини қайд этди.
Қизиғи шундаки, бу натижа аввал рекорд ўрнатган Майкл фильмини ҳам ортда қолдирди. Мазкур фильм илк намойишларда 12,6 миллион доллар йиғишга муваффақ бўлган эди.
Мутахассисларнинг фикрича, мультфильмнинг бундай катта муваффақиятга эришишида франшизанинг кўп йиллик машҳурлиги, томошабинлар орасидаги ишонч ва янги сюжетга бўлган қизиқиш муҳим рол ўйнаган.
Кутилишича, “Ўйинчоқлар тарихи 5” яқин ҳафталарда ҳам кассаларда етакчиликни сақлаб қолиши ва яна янги рекордларни янгилаши мумкин.






























Изоҳлар 0
…