“Шунчаки Мария” юлдузи Сочида фахрий меҳмон бўлди

1 дақиқа ўқиш5.3K
“Шунчаки Мария” юлдузи Сочида фахрий меҳмон бўлди

90 йилларда “Шунчаки Мария” сериали орқали миллионлаб томошабинлар меҳрини қозонган мексикалик афсонавий актриса Виктория Руффо Россиянинг Сочи шаҳрига ташриф буюрди.

Машҳур актриса айни кунларда бўлиб ўтаётган III Халқаро “Эвразия-Кинофест” фестивалининг энг эътиборли ва фахрий меҳмонларидан бири сифатида кутиб олинди. Унинг фестивалдаги иштироки кўплаб кино ихлосмандлари ва журналистлар эътиборини тортди.

Кинофестивалнинг тантанали очилиш маросимида Виктория Руффога жаҳон кинематографияси ривожига қўшган улкан ҳиссаси, шунингдек, кўп йиллик ижодий фаолияти учун махсус мукофот топширилди.

Актриса айниқса “Шунчаки Мария” сериалидаги роли билан МДҲ мамлакатларида ҳам катта шуҳрат қозонган бўлиб, орадан йиллар ўтганига қарамай унинг мухлислари ҳанузгача сақланиб қолган. Фестивал меҳмонлари афсонавий юлдузни олқишлар билан кутиб олиб, у билан суратга тушиш ва мулоқот қилиш имкониятидан мамнун бўлишди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?