Шаҳзода Муҳаммедова: "Роналдуга хат ёздим..." (видео)

1 дақиқа ўқиш574
Шаҳзода Муҳаммедова: "Роналдуга хат ёздим..." (видео)
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Дизайнер ва бошловчи Шаҳзода Муҳаммедова Instagram саҳифасида Ўзбекистон ҳамда Португалия терма жамоалари учрашуви юзасидан ўз фикрларини билдириб, Криштиану Роналдуга инглиз тилида рамзий хат ёзганини маълум қилди.
  • У Роналдуни футбол тарихидаги энг буюк спортчи ва тирик афсона деб атаб, ўзбекистонлик футболчилар ҳам унинг ёшига етганида йирик натижаларга эришиши мумкинлигини ёзганини таъкидлади.

Дизайнер ва бошловчи Шаҳзода Муҳаммедова Instagram саҳифаси орқали Ўзбекистон ва Португалия терма жамоалари ўртасидаги учрашув ҳақида ўз фикрларини билдириб, ҳатто Криштиану Роналдуга рамзий тарзда хат ёзганини маълум қилди.

Муҳаммедованинг айтишича, у Роналдуни футбол тарихидаги энг буюк спортчилардан бири деб билади ва унга инглиз тилида ўз муносабатини ёзиб қолдирган.

“Мен Роналдудан: 'Сиз афсонавий одамсиз, устоз даражасидаги инсонсиз. Бизнинг ўзбекистонлик футболчилар эса энди етишиб чиқаётган янги авлод. Улар ҳам сизнинг ёшингизга етганида худди шундай ютуқларга эришиши ва йирик натижаларни қайд этиши мумкин', деб ёздим”, — деди у.

Шаҳзода Муҳаммедова Роналдуни тирик афсона деб атаб, унинг футбол тарихидаги ўрни беқиёс эканини таъкидлади.

“Эртага бу инсон оламдан ўтса, бутун дунё уни эслайди. Кўпчилик унинг даврида яшаганидан фахрланади. Бизнинг футболчиларимиз эса ана шундай афсона билан бир майдонда тўп тепди. Бу ҳаммага ҳам насиб қилавермайди”, — деди дизайнер.

У бу ҳолатни санъат ва мода оламидаги йирик юлдузлар билан бир саҳнада чиқиш қилишга қиёслади.

“Худди Муниса Ризаева ёки Райҳон Женнифер Лопез, Шакира ёки Беёнсе билан битта концертда дуэт куйлагандек. Ёки мен дизайнер сифатида Chanel, Versace ёки Dolce & Gabbana каби машҳур брендлар билан бир подиумда иштирок этгандек ҳолат”, — дея фикр билдирди у.

Муҳаммедова ўйин натижасидан хафа бўлмаганини ҳам алоҳида таъкидлади.

“Мен умримда биринчи марта футбол кўрдим. Футболни тушунмайман, футболчиларни ҳам деярли танимасдим. Фақат Одил Аҳмедовни танирдим. Аммо Роналду, Абдуқодир ва Аббос каби футболчилар мени футбол томоша қилишга қизиқтира олди. Ҳатто оиламиз билан бирга илк бор футбол кўрдик. Майдонга Роналду шердек, бизнинг футболчиларимиз ҳам шердек чиқиб келганини кўриб, ҳайратландим. Бу ҳақиқий мўъжиза эди”, — деди у.

Унинг ушбу фикрлари ижтимоий тармоқларда илиқ кутиб олинди. Кузатувчилар дизайнернинг самимий мулоҳазаларини қўллаб-қувватлаб, изоҳларда ўзбекистонлик футболчиларга миннатдорлик ва далда сўзларини ёзиб қолдиришди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?