Нодира Муртазаева “Ўз соҳасининг ташаббускори” кўкрак нишонига сазовор бўлди

Актриса Нодира Муртазаева мухлислари билан яна бир қувончли хабарни бўлишди. Санъаткор ўзининг Instagram саҳифасида тақдирлаш маросимидан лавҳаларни эълон қилиб, “Ўз соҳасининг ташаббускори” эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланганини маълум қилди.
Мукофотни қабул қилган актриса ушбу эътирофни ўзи учун катта шараф ва масъулият сифатида қабул қилишини таъкидлаб, муваффақиятида ҳиссаси бор барча инсонларга самимий миннатдорлик билдирди.
У видео остига ёзган изоҳида шундай дейди:
“Аввало, мени тарбиялаб, орзуларимга ишонишни ўргатган ота-онамга чексиз раҳмат айтаман. Шунингдек, устозларимга, ҳамкасбларимга, режиссёрларимизга ва менга ишонч билдирган барча инсонларга ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман.
Энг катта раҳмат эса азиз мухлисларимга. Сизларнинг меҳрингиз, дуоларингиз ва қўллаб-қувватлашингиз мен учун энг катта куч ва илҳом манбаидир.
Бу медал мен учун якун эмас, балки янада масъулият билан хизмат қилиш, янги образлар яратиш ва халқимиз меҳрига муносиб бўлиш учун катта рағбатдир.
Эътироф учун яна бир бор чин юракдан раҳмат! Санъатга бўлган муҳаббатим ва халқимизга хизмат қилиш йўлида бор куч-ғайратимни бағишлашда давом этаман.”
Санъаткорнинг ушбу пости қисқа вақт ичида мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди. Изоҳларда кўплаб кузатувчилар Нодира Муртазаевани самимий табриклаб, унга ижодий парвоз, янги ютуқлар ва бунданда улкан муваффақиятлар тилашмоқда.































Изоҳлар 0
…