Блуекоре Энергй сузувчи атом реакторларини қуриш учун 10 миллион доллар жалб қилди

Энергетика соҳасидаги стартап Блуекоре Энергй денгиз портлари ва қирғоқ яқинидаги инфратузилмаларни тоза энергия билан таъминлашга қаратилган инновацион лойиҳасини эълон қилди. Компания сузувчи баржаларда жойлашадиган кичик модулли реакторларни (SMR) яратиш учун 10 миллион доллар миқдорида инвестиция жалб этишга муваффақ бўлди. Ушбу маблағлар технологияни синовдан ўтказиш ва илк прототипларни ишга туширишга йўналтирилади. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Компанияга атиги етти ой аввал Uber Фреигҳт собиқ ходими Кофи Асанте томонидан асос солинган. Блуекоре Энергй лойиҳасининг ўзига хослиги шундаки, ядро реакторлари қуруқликда эмас, балки махсус сузувчи платформаларда жойлашади. Бу ёндашув энергияни бевосита истеъмолчиларга яқин жойга, масалан, йирик портлар ёки саноат зоналарига денгиз орқали етказиб бериш имконини беради. TechCrunch нашри хабарига кўра, лойиҳа Слаусон & Ко, Ҳарлем Капитал ва ҳаттоки таниқли актёр Кевин Ҳартнинг Ҳартбеат Вентурес жамғармаси томонидан қўллаб-қувватланган.
Технологик ечим ва хавфсизлик чоралари
Асантенинг тушунтиришича, тизим 70 йилдан ортиқ вақтдан бери қўлланилиб келаётган сув билан совутиладиган классик ядро технологиясига асосланган. Реактор сувни иситади, ҳосил бўлган буғ эса генераторга узатилиб, турбинани айлантиради ва электр энергияси ишлаб чиқаради. Тизим ёпиқ сиклда ишлайди ва атроф-муҳитга зарарли чиқиндилар чиқармайди. Энг муҳими, бундай реакторларни фақат бир неча йилда бир марта ёқилғи билан тўлдириш талаб этилади.Хавфсизлик масаласига келсак, Блуекоре Энергй муҳандислари бир неча босқичли ҳимоя тизимини ишлаб чиқишган. Уран моддаси қалин пўлатдан ясалган босим идишига жойланади, ташқи томондан эса бетон қобиқ ва қўшимча пўлат қатлам билан ўралади. Ҳозирда компания порт терминали ва синов қурилмаларини сотиб олган бўлиб, регулятор органлар билан ҳамкорликда хавфсизлик стандартларини тасдиқлатиш жараёнида турибди.
Сунъий интеллект ва маълумотлар марказлари учун ечим
Бугунги кунда дунё бўйлаб сунъий интеллект (AI) технологияларининг ривожланиши электр энергиясига бўлган талабни кескин ошириб юборди. Йирик маълумотлар марказлари (дата-сентерс) жуда кўп энергия ва совутиш учун сув сарфлайди. Блуекоре Энергй раҳбари ушбу муаммони ҳал қилишда сузувчи реакторлар қўл келишини таъкидламоқда. Унинг сўзларига кўра, бир нечта баржалар ўртача 15 мингта хонадонни ёки битта йирик портни тўлиқ электр билан таъминлаш қувватига эга бўлади.Ўзбекистон каби энергетика барқарорлиги муҳим бўлган мамлакатлар учун ҳам бундай кичик модулли реакторлар келажакда қизиқиш уйғотиши мумкин. Дунёда ядро энергетикасига бўлган муносабат ўзгариб, уни "яшил энергия" манбаи сифатида тан олиш кучаймоқда. Блуекоре Энергй каби стартаплар эса ушбу технологияни янада мобил ва хавфсизроқ қилишга интилмоқда. Агар лойиҳа муваффақиятли амалга ошса, денгиз бўйидаги шаҳарлар ва саноат объектлари учун энергия инқирози муаммоси ўз ечимини топиши кутилмоқда.






























Изоҳлар 0
…