Элдор Шомуродов: "'4 та бренднинг амбассадориман" (видео)

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов "Нима гап?" кўрсатувида шахсий фаолияти билан боғлиқ қизиқарли саволларга жавоб берди.
Кўрсатув давомида футболчидан "Бирон жойда амбассадормисиз ёки йўқми?" деган савол сўралган. Шомуродов эса ҳозирда бир нечта компания ва бренд билан ҳамкорлик қилаётганини маълум қилди. "3 та ёки 4 та жойда амбассадорман. Булар банк, 'Jetour' автомобиллари, сув ва 'Clear' шампуни", — деди футболчи.
Шомуродовнинг ушбу жавоби ижтимоий тармоқларда мухлислар эътиборини тортди. Кўпчилик терма жамоа сардори нафақат футбол майдонида, балки йирик брендлар билан ҳамкорлик қилаётган спортчилардан бири эканини таъкидламоқда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг






























Изоҳлар 0
…