Маржона Мирзаалиева ўғлининг хоҳишини амалга оширди: янги машина харид қилди (видео)

Маржона Мирзаалиева ўғлининг хоҳишини амалга оширди: янги машина харид қилди (видео)

Актриса Маржона Мирзаалиева мухлислари билан қувончли янгиликни бўлишди. У Instagram саҳифаси орқали янги автомобиль харид қилганини маълум қилди.

Актриса янги машинаси акс этган видеони саҳифасига жойлади. Унда Маржона Мирзаалиева ўғли Муҳаммадабибнинг хоҳишига кўра, аввалги автомобилини янги машинага алмаштирганини айтди.

«Алҳамдулиллаҳ. Фарзандимнинг танлови. Оиламизга хуш келибсан, қора пантерам», — деб ёзди актриса.

Маржона Мирзаалиева ўғлига бағишлаган таъсирли мурожаатида уни ҳаётидаги энг буюк неъматлардан бири деб атади. У фарзанди улғайгач, бу сўзларни ўқишини исташини, унинг бахти учун ҳам ота, ҳам она бўлишга ҳаракат қилаётганини таъкидлади.

Актриса, шунингдек, ўғлининг яна бир хоҳишини ўз меҳнати ва имкониятлари билан амалга ошира олганидан фахрланишини билдирди.

«Митти юракчанг хоҳлаган яна бир нарсани ўз кучим, ўз меҳнатим билан амалга ошира олганимдан фахрдаман, болам», — дея ёзди у.

Мазкур хабар актрисанинг кузатувчилари томонидан илиқ кутиб олинди. Изоҳларда кўплаб фойдаланувчилар Маржона Мирзаалиевани табриклаб, янги автомобили оиласига хайрли ва яхши кунларда хизмат қилишини тилаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ актриса ўғли Муҳаммадабиб учун янги уй харид қилганини ҳам маълум қилган эди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар