Шаҳризода Мадаминова оила қуришга тайёрлигини айтди: “Ўз одамимни учратганим йўқ”

1 дақиқа ўқиш198
Шаҳризода Мадаминова оила қуришга тайёрлигини айтди: “Ўз одамимни учратганим йўқ”

Актриса ва модел Шаҳризода Мадаминова RTV телеканалининг “Борича гаплашамиз” кўрсатувидаги суҳбатда шахсий ҳаёти ва турмуш қуриш ҳақидаги режалари ҳақида гапирди.

Модел ҳозирча кўнглига ёқадиган инсонни учратмаганини, бироқ оила қуришга тайёр эканини таъкидлади. У турмуш қуриб, оила бекаси бўлиш ва фарзандли бўлишни исташини айтди.

“Ўз одамимни учратганим йўқ. Ич-ичимдан тайёрман, турмуш қуриб, оила бекаси бўлиб, фарзандлар кўришга. Карьерани етарлича қиляпман, деб ўйлайман”, — деди Шаҳризода Мадаминова.

Суҳбат давомида бошловчи унга бўлажак турмуш ўртоғи “Шаҳризода, кел, йиғиштир моделлик соҳангни”, деса, қандай йўл тутиши ҳақида савол берди.

Актриса ҳозирча турмушга чиқмаётганининг сабабларидан бири ҳам хориждан келаётган таклифлар билан боғлиқлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, унга асосан чет элдан турмуш қуриш таклифлари бўлмоқда.

“Шунақа дейишаётгани учун турмушга чиқмаяпман. Менда, асосан, чет элдан таклифлар. Лекин мен Ўзбекистонимизни жуда яхши кўраман. Ота-онамдан узоқда бўла олмайман, йиғлаб юбораман. Бир ҳафта чет элга кетсам ҳам, уларни соғиниб йиғлай бошлайман. Ўртоқларимни, бу ердаги ҳаётимни жуда яхши кўраман. Шунинг учун чет элга турмушга чиқиб, у ёқда яшашни ҳали тасаввур қила олмайман”, — деди Шаҳризода Мадаминова.

Маълумот учун, Шаҳризода Мадаминова 2004 йилда Фарғона вилоятида туғилган. У санъат мактабида таҳсил олган ва моделлик фаолиятини 2020 йилда бошлаган. Шунингдек, у Madam's моделлик агентлигининг асосчиси ва раҳбари ҳисобланади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?