Мердан Матвелиев дастурда тўй саволига жавоб берди

Актёр Мердан Матвелиев “Янги тонг” кўрсатувида меҳмон бўлиб иштирок этди. Суҳбат давомида бошловчилар унинг шахсий ҳаёти, хусусан, оилавий режалари ҳақида саволлар беришди.
Дастур бошловчилари актёрга “Қачон уйланасиз? Тўй қачон бўлади?” деган саволлар билан мурожаат қилишди. Мердан эса бу саволларга самимий жавоб қайтариб, “Худо хоҳласа, бу йил тўй бўлади,” дея айтиб ўтди.
Шундан сўнг у ҳаётда ҳамма нарсанинг ўз вақти борлигини таъкидлаб, шошилиш керак эмаслигини ҳам қўшимча қилди. “Ҳамма нарсанинг ўз вақти бор, ҳеч нарсага шошилиш керак эмас. Шошилиб қаерга ҳам борамиз,” — деди актёр.
Кўрсатув жараёнида бошловчилар ҳазил оҳангида “Ҳали ҳам уйланмадингизми? Биз сиз уйланиб бўлдингиз деган гапларни ҳам эшитдик,” деб кулги билан савол беришди. Бу вазият студияда самимий ва кўтаринки кайфиятни юзага келтирди.
Мазкур суҳбат ижтимоий тармоқларда ҳам муҳокамаларга сабаб бўлиб, мухлислар актёрнинг жавобларига турлича фикр билдиришмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!