«Тўққиз думли тулки» юлдузи Ли Дон Ук 44 ёшда: актёр нега ҳануз оила қурмаган?

«Тўққиз думли тулки» юлдузи Ли Дон Ук 44 ёшда: актёр нега ҳануз оила қурмаган?
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • «Тўққиз думли тулки» сериали юлдузи Ли Дон Ук 44 ёшда бўлишига қарамай, ҳали ҳам оила қурмаган.
  • Актёр ёлғиз яшашга ўрганиб қолгани ва муносабат бошлаш учун зарур бўлган вақт ҳамда кучни сарфлаш унга қийин туюлаётганини таъкидлаган.
  • Унинг 2018 йилда хонанда ва актриса Сюзи билан бўлган муносабати бандлик сабабли тўрт ой ичида якун топган.

«Тўққиз думли тулки» сериали орқали томошабинларга яхши таниш бўлган жанубий кореялик актёр Ли Дон Ук 44 ёшда. Шунга қарамай, санъаткор ҳануз оила қурмаган. У турли интервьюларида ёлғиз яшашга ўрганиб қолгани ва янги муносабат бошлаш унчалик осон эмаслигини яширмаган.

Актёр 2023 йилда «Single in Seoul» фильми тақдимоти чоғида ёлғизлик ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашган. Унинг айтишича, бир ўзи бўлиш унга анча қулай, баъзан ёлғизликни ҳис қилса-да, ким биландир учрашиб, муносабат қуриш ҳақида ҳам ўйлаб туради. Ҳатто севиш қобилияти сусайиб бораётгандек туюлишини ҳам ҳазил аралаш айтган.

2024 йилда эса Ли Дон Ук муносабат бошлашга аввалгидек иштиёқи йўқлигини тан олган. Унинг фикрича, бир-бирига яқинлашиш учун вақт ва куч сарфлаш керак, бу эса ҳозир унга анча қийин туюлади. Актёр уйда ёлғиз қолиб, истаган фильми ёки дастурини томоша қилишни ҳам яхши кўришини айтган.

Ли Дон Укнинг оммага маълум бўлган муносабатларидан бири хонанда ва актриса Сюзи билан бўлган. Жуфтлик 2018 йил март ойида учрашаётганини тасдиқлаган. Бироқ уларнинг муносабати узоқ давом этмаган: тўрт ойдан сўнг ажрашгани маълум қилинган. Сюзининг агентлиги бунга икки санъаткорнинг банд жадвали ва бир-бирига етарлича вақт ажрата олмаганини сабаб қилиб кўрсатган.

Koreyalik aktyor Li Don Vuk va aktrisa Suzi alohida kadrda tasvirlangan.

Актёрнинг яқин дўстларидан бири эса яна бир машҳур кореялик юлдуз — Гон Ю. Улар «Тобутдаги жин» («Goblin») сериалида бирга суратга тушганидан кейин яқинлашган. Икки санъаткор дўстона муносабатларини ҳануз давом эттириб, бўш вақтларида балиқ овлашга ҳам бориб туришади.

Ikki koreyalik aktyor, Gon Yu va Li Don Uk, studiya kreslolarida oʻtiribdi.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар