
Британияда рассом 100 мингта пичоқдан иборат ҳайкал ясади, дея хабар бермоқда Hordiq.uz.
Лойиҳа муаллифи Альфи Рэдли бутун Англия ва Уэльс бўйлаб жиноятларда қўлланилган пичоқлардан иборат ҳайкални лойиҳалаштириш ва йиғишга икки йил сарфлади. Совуқ қурол Шропширдаги полиция участкалари ва металлни қайта ишлаш маркази томонидан тақдим этилди.
Ҳар бир пичоқ a «биологик материал»дан тозаланган ва ўтмаслаштирилган.
Фаришта кўринишидаги ҳайкал ясаб битказилгач, Рэдли ҳукуматга мурожаат қилиб, уни Лондондаги Трафальгар майдонига ўрнатишни сўради.
Шу тариқа, у британияликларнинг мавжуд муаммодан хабардорлигини оширмоқчи. Change.org сайтида ушбу режани қўллаб-қувватловчи петиция эълон қилинди, уни 6 мингдан зиёд киши имзолашга улгурди.
Қуйида фаришта кўринишидаги ҳайкал ва уни ишлаган рассом cуратлари келтирилган:


“Zamin”ни Telegram'да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.