22:29 / 04.08.2017
7 108

Шавкат Мирзиёев: "Санъатимиз ривожини ўйлаб хонандаларни солиққа тортишга розилик бермаяпмиз"

Шавкат Мирзиёев: "Санъатимиз ривожини ўйлаб хонандаларни солиққа тортишга розилик бермаяпмиз"
Президент Шавкат Мирзиёев ижод аҳли билан учрашуви чоғида “Ўзбекконцерт” қошида “Ўзбекистон халқ артистлари” клубини ташкил этиш таклифини илгари сурди, деб ёзади Darakchi.uz нашри.

Президент мазкур клуб аъзолари мунтазам йиғилишиб, юртимиз ва жаҳон санъат оламида юз бераётган ижодий жараёнларни муҳокама қилиб, соҳадаги камчилик ва муаммоларни ечиш, ёш истеъдодлар тарбияси, маданиятимизни равнақ топтириш бўйича янги ғоя, ташаббус ва таклифлар билдириб боришини тайинлади.

Клубнинг энг фаол аъзолари бўлган Халқ артистларини йил якуни бўйича эътироф этиб, рағбатлантириб боришни ҳам йўлга қўйиш лозимлигини таъкидлади.

“Сизларга маълумки, собиқ иттифоқ ҳудудидаги бошқа давлатлардан фарқли ўлароқ, фақат Ўзбекистонда эстрада ижодкорлари аҳолига маданий хизмат кўрсатишдан топадиган даромадлари бўйича солиқ тўлаш мажбуриятидан озод қилинган. Айтайлик, хонандаларимиз ўзининг гастроль-концерт фаолиятини амалга ошириш учун бир йилда бир марта белгиланган тартибда маълум миқдордаги маблағни тўлаб, лицензия олади. Бўлди. Бошқа солиқ йўқ. Аксарият қўшиқчилар мана шу лицензияга тўлайдиган пулини битта тўйда топиши ҳам сир эмас. Шунинг учун баъзан молия ва солиқ идоралари томонидан эстрада хонандаларини, бошқа давлатлардаги каби, даромад солиғига тортиш бўйича таклифлар билдирилади.

Лекин биз азбаройи санъатимиз, маданиятимиз ривожини, халқимизнинг маънавий савиясини юксалтиришни ўйлаб, бу таклифларга розилик бермай келаяпмиз. Ҳаммангиз тушунасиз, саломга яраша алик ҳам бўлиши керак. Халқимиз санъаткорлардан яратилган ана шундай имконият ва имтиёзларга яраша жавоб кутишга ҳақли, албатта. Шу муносабат билан бугун бир фикрни алоҳида таъкидлаб айтишни зарур, деб ҳисоблайман. Ўзбекистонда адабиёт ва санъат, маданият, оммавий ахборот воситалари, маънавият ва маърифат бизнесга айланмаслиги шарт ва биз бунга ҳеч қачон йўл қўймаймиз.

Кимда-ким бу соҳаларга фақат пул ишлаш, фақат иқтисодий фойда кўриш мақсадида кираётган бўлса, улар, марҳамат, тадбиркорлик, бизнес соҳасига борсин. Мана, бу борада қанча-қанча имконият ва имтиёзлар яратиб беряпмиз – шу соҳага ўтиб ишласин. Лекин ижодий ишларга аралашиб, ўзини ҳам, санъат деган муқаддас тушунчани ҳам беобрў қилмасин. Буни ҳеч ким ҳеч қачон унутишга ҳаққи йўқ.”

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Шавкат Мирзиёев: "Санъатимиз ривожини ўйлаб хонандаларни солиққа тортишга розилик бермаяпмиз"