Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 3 август куни ижодкор зиёлилар билан ўтказган учрашувида эстрада санъати ҳақида алоҳида фикр юритиб, бугунги давр хонандаларини қаттиқ танқид остига олган эди. Президент ўз маърузасида санъаткорларнинг унвон билан тақдирланиш масаласи ҳақида сўз очиб, унвоннинг масъулиятини ҳам эслатиб ўтди ва “Ўзбекистон халқ артистлари клуби”ни ташкил этиш таклифини берди.
Бугун, 17 август куни “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида клуб фаолиятини ташкил этиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон халқ артистлари Фаррух Зокиров, Ғуломжон Ёқубов, Маҳмуд Номозов, Рамиз Усмонов, Мардон Мавлонов, Самандар Алимов, Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид, шоира Фарида Афрўз иштирок этдилар. Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев олиб борди.
Учрашувда Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров “Ўзбекистон халқ артистлари клуби” раиси сифатида эълон қилинди. Эндиликда мазкур клубнинг ҳар бир вилоятда вакиллари бўлади ва улар ҳар икки ойда учрашиб, эстрада санъатидаги муаммоларни муҳокама этадилар.
Тадбирда иштирок этган “Ёшлик” журнали бош муҳаррири Нодир Жонузоқ ушбу клуб йиғилишлари, ундаги муҳокамалар телевидениеда алоҳида кўрсатув сифатида намойиш этилишини таклиф этди.
Манба: Qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»