14:31 / 13.09.2017
9 497

Ўзбек примадоннаси дунё бўйлаб гастроль сафарини бошламоқчи

Ўзбек примадоннаси дунё бўйлаб гастроль сафарини бошламоқчи
Ўзбек санъатининг примадоннаси Юлдуз Усмонова Ўзбекистон бўйлаб ўтказган гастроль сафарларидан сўнг дунё бўйлаб концерт тақдим этиш учун йўл олмоқда, деб ёзади Qalampir.uz нашри.

10 йиллик танаффусдан сўнг катта саҳнага қайтган Юлдуз Усмонова апрель ойида Тошкентнинг “Истиқлол” санъат саройида концерт дастури тақдим этган эди.

“Эй, азиз инсон” номли концерт дастури Ўзбекистоннинг бир неча вилоятларида ҳам ўтказилди. Энди навбат Дубай ва Нью-Йорк шаҳарларга!

Шу йилнинг 13 октябрь куни примадонна БААнинг йирик шаҳри Дубайда “Эй, азиз инсон” концерти билан мухлисларни хушнуд этади. Бу ҳали ҳаммаси эмас...

Юлдуз Усмонова 5 ноябрь куни Американинг Нью-Йорк шаҳрида ҳам ана шу номли концерт дастурини тақдим этади. Ўзбек примадоннасига гастроль сафари омадли ўтишини тилаймиз!

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ўзбек примадоннаси дунё бўйлаб гастроль сафарини бошламоқчи