
Кўнгилни кўз ёш тўла челакка ўхшатадиган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер ФАЙЗ сўздан “хамир қориб”, ўша “челак” сувидан ишлатиб “нон ёпади”. Унинг бу “маҳсулоти” эса доим харидоргир. Кўнгил одами бўлган бу ижодкор 15 октябрь куни соат 18.00да Москва шаҳридаги Аквамарин концерт залида юқорида таърифлаганимиздек, харидоргир "маҳсулотлари" билан мухлисларини хушнуд этиш арафасида.

"Кўнглим сенда" номли мазкур концертда Адишер Файзнинг қадрдони, ҳамкасби Бахром Назаров меҳмон санъаткор сифатида иштирок этади. Хонанда мазкур гастрол дастури юзасидан москвалик мухлисларига видео мурожаат йўллади. Москвада ўтадиган концерт дастури ва чипталар ҳақида тўлиқ маълумотни Алишер Файзнинг инстаграм (@alisherfayz_official) ва фейсбук (Alisher Fayz)даги шахсий саҳифаси орқали олишингиз мумкин.
Манба: darakchi.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар