16:00 / 20.10.2017
8 915

Сиз севган қаҳрамон: Одри Хепберн ҳақида 10 факт

Сиз севган қаҳрамон: Одри Хепберн ҳақида 10 факт

1. Актриса олийнасаб инсонлар авлоди саналади. Унинг онаси Голланд баронессаси унвонига эга бўлган.

2. Иккинчи жаҳон уруши йилларида Одри цикорий япроқлари ва лола пиёзи билан озиқланган. Унинг ўта озғин эканлиги бузилган моддалар алмашинуви жараёни аломатидир.

3. Уруш йилларидан сўнг Одри мактабда балет билан шуғуллана олиши учун унинг баронесса унвонига эга онаси бадавлат хонадонларнинг бирида хизматкор бўлиб ишлаган.

4. Кино оламида Кэтрин Хепберн исмли актриса бўлгани сабабли студиялар Одридан ўз фамилиясини алмаштиришларини талаб қилишган. Актриса эса бу талабларнинг барига рад жавобини берган.

5. “Рим таътиллари” фильмидаги Анна роли учун аввалига Элизабет Тейлор таклиф этилиши режалаштирилган, аммо мазкур роль айнан Одрига насиб этган.

6. Одри Хепберн ўта тарбияли инсон бўлгани туфайли унинг даврадошлари орасида ҳам ҳеч ким аҳлоқ-одоб доирасидан четга чиқувчи сўзларни ишлатиб гапирмаган.

7. Актриса иштирок этган фильмларнинг бири премьера этилганда уни табриклаш учун Марлен Дитрихнинг ўзи шахсан ташриф буюрган.

8. Одрининг севимли модельери Юбер де Живанши бўлган.

9. Одри ҳамиша бир-бирига ўхшаш роллари орқали шуҳрат қозонган. Унинг бошқа ампуладаги қаҳрамонлари катта муҳлислар аудиториясини йиға олмаган.

10. Одри тўқишни жуда яхши кўрган. Суратга олиш ишлари давомидаги танаффуслар чоғида ҳам уни бирор нима тўқиб ўтирган ҳолатда кўриш мумкин бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Сиз севган қаҳрамон: Одри Хепберн ҳақида 10 факт