Жерар Депардьенинг Le Cherche Midi нашриёти томонидан чиқарилган «Монстр» номли хотиралар китоби пайшанба куни сотувга чиқди, деб хабар бермоқда info.islom.uz сайти.
Хотира китобида 68 ёшли актёр яшаб ўтган умрини маълум даражада сарҳисоб қилади ва француз адабий танқидчиларининг фикрига кўра, ҳаётига анча маҳзун нигоҳ ташлайди. Бу мавзуга Депарье китобида кўп ўрин ажратган. Китоб муқовасига «Бугун эрким аввалгидан кўпроқ» деб ёзилган.
«Ўлим мени қўрқитмайди, – ёзади Депардье. – Ўлим сўроқ белгиси эмас, балки яшаб ўтилганлар нуқтаи назаридан ҳақиқий ундов белгисидир». «Ўлим оддий, сокин бир ҳолат. Унга тайёрланиш керак», – деб ёзади актёр. Депардье хотираларида «бугун бундан қирқ, ҳатто эллик йил аввалги беғам ва беташвиш одам эмас»лигини, кўнгли ҳам нозиклашиб қолганини айтди.
Айни пайтда, актёр баъзида руҳий нарсаларга этиёж сезишини, шунда «Қуръон ўқиши»ни тан олди. Умуман олганда, Депардье «бугун ҳақиқий адабиёт деярли йўқ бўлиб кетган, ноёб ҳодисага айланган» деб ҳисоблайди.
Бошқа китоб ва интервьюлардаги каби Депардье болалиги ва ёшлиги ҳақида муфассал гапириб беради, «умрида бирон марта денгизни кўрмаган» отаси «Дэде» ҳақида сўйлайди. Қандай қилиб актёр бўлганию, бунда унга кимлар ёрдам берганини ҳикоя қилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин