
Тошкентда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Кинематографияни ривожлантириш маркази муассислигида ташкил этилган Ёш киноижодкорлар кенгаши нодавлат нотижорат ташкилотининг тақдимоти бўлиб ўтди.
«ЎзА»га таяниб «Дарё» хабар беришича, янги ташкилот 31 август куни Ўзбекистон Адлия вазирлигида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган.
«Мазкур Кенгашнинг асосий мақсади ёшларнинг кинематография соҳасидаги ижодий фаолиятини ривожлантиришга яқиндан кўмаклашиш, кино санъати воситасида навқирон авлодни ватанпарварлик, фидойилик, миллий анъаналармизга ҳурмат руҳида тарбиялашдан иборатдир», — деб ёзади ЎзА.
Айни вақтда, «ёшлар тарбиясига ижобий таъсир ўтказадиган бадиий, ҳужжатли, мультипликацион ва қисқа метражли фильмлар, телесериаллар яратиш, турли ижодий лойиҳалар, танлов ва фестиваллар, киноанжуманлар ташкил этиш, кино санъати учун зарур мутахассислар захирасини яратиш» кенгашнинг асосий вазифаларидан. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар