18:34 / 18.11.2017
7 291

Баҳром Назаров уч нафар мухлисининг тўйида бепул хизмат қилишга ваъда берди

Баҳром Назаров уч нафар мухлисининг тўйида бепул хизмат қилишга ваъда берди
Хонанда Баҳром Назаров 14, 15, 16 ноябрь кунлари «Истиқлол» санъат саройида «Интизор» деб номланган концерт дастурини тақдим қилди. Концертнинг ҳар бир кунида Баҳром Назаровнинг қўшиғини куйлаб, залдаги томошабинлар томонидан эътироф этилган бир нафардан мухлиснинг тўйида хонанда бепул хизмат қиладиган бўлди. Бу ҳақда концертда меҳмон бўлган журналист Феруз Муҳаммад маълум қилди.

Хонанда Баҳром Назаров уч кун давом этган дастурида ўзининг таронасини жонли ижрода энг яхши айтган мухлисининг тўйида бепул хизмат қилишини барча мухлислар олдида маълум қилди. Уч кун давомида йигирмадан ортиқ мухлис омадини синаб кўрди. Концертнинг биринчи куни Ангрен, иккинчи куни Қўқон, учинчи куни Андижон шаҳридан келган йигитлар қолган мухлисларга қараганда хонанданинг қўшиғини яхшироқ куйлагани учун Баҳром Назаров уларнинг тўйида текин хизмат қиладиган бўлди.

Хонанданинг «бепул хизмат қиламан» деган сўзи барча мухлисларнинг гулдурос ва давомли қарсакларига сабаб бўлди. Ғолибларни залдаги томошабинлар ҳамда қизиқчи Шукрулло Исроилов аниқлаб берди. Ўйинда иштирок қилган барча мухлисларга қимматбаҳо совғалар ҳамда бадиий китоблар ҳам совға қилинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Баҳром Назаров уч нафар мухлисининг тўйида бепул хизмат қилишга ваъда берди