15:14 / 22.11.2017
8 479

Дунёнинг энг кўп ҳақ оладиган модели исми эълон қилинди

Дунёнинг энг кўп ҳақ оладиган модели исми эълон қилинди
Forbes журнали 2017 йил учун дунёнинг энг кўп ҳақ оладиган моделлари рўйҳатини тузиб чиқди. Ушбу рўйҳатнинг биринчи поғонаси 22 ёшли америкалик модель Кендалл Женнерга насиб этди. Хабарда келтирилишча, унинг бир йилги даромади 22 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Охирги 15 йил давомида биринчиликни қўлдан бой бермай келаётган 37 ёшли модель Жизель Бюндхен эса бу сафар рейтингнинг иккинчи ўрнини эгаллади. Унинг йиллик даромади 17,5 миллион АҚШ долларига тенг.

Учинчи ўринда Крисси Тейген, 8 ўринда эса рейтингдаги ягона осиёлик модель, хитойлик Лю Вэннинг номини кўриш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Дунёнинг энг кўп ҳақ оладиган модели исми эълон қилинди