
Концертга ташриф буюрган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига концерт дастуридан фото ва видеоларни жойлаштириб, чипта сотилмагани боис, концертга туша олмаган хонанданинг мухлислари учун ўзига хос репортажни тақдим этди.

Хусусан, Энрике пешонасидан ўпиб қўйган хонанда Нилуфар орзуси ушалганини маълум қилди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон эса Энрикега «Ўзи испан бўлса ҳам, тарбияси ўзбекона экан» дея таъриф берди. Унинг таъкидлашича, Иглесиас ҳамма мухлисларига ҳурмат ва эҳтиром билан муносабатда бўлган.
[media=https://www.instagram.com/p/BdQQam4B9Xi/]
Дизайнер Дилноза Умурзоқованинг қайд этишича, Энрике балконда ўтирган томошабинларга ҳам жуда яхши кўринган. Дилнозанинг ёзишича, Энрике мухлисларига қулайлик яратиш мақсадида махсус эффектлар техникасини ўзи олиб келган.
Ўзбекистонлик хонанда Улуғбек Исмоилов ўз кумири Энрике Иглесиас билан саҳнада дуэт куйлаш бахтига сазовор бўлди. Улуғбек севимли хонандаси билан бундан бир неча йил аввал Москвада ўтган концертда ҳам дуэт куйлаб, Иглесиаснинг назарига тушган эди.
Хонанда ўзига мухлислари томонидан тақдим этилган бирорта ҳам гулдастани ерга қўймаган, балки гулларни саҳна тўридаги жойга қўйиб, куйлашда давом этган.

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларидан бирининг ёзишича, концертнинг биринчи қўшиғи янграётган пайтда ҳамма томошабинлар жойида ўтирган, кейинги қўшиқларда эса ҳамма ўрнидан туриб хонанда билан бирга куйлаган ва рақсга тушган.
«Sayyod.com»нинг ёзишича, салкам бир соат кеч бошланган концерт бир соатча давом этган.
Концертга бора олмаган айрим шоу-бизнес вакиллари Instagram’га қўлда тайёрланган ўзига хос чиптанинг суратини жойлаштириб, интернет фойдаланувчилари юзида кулги уйғотди.
Манба: Daryo.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар