Марҳума хонанда Жанна Фрискенинг отаси Владимир Копылов ва қўшиқчининг собиқ турмуш ўртоғи Дмитрий Шепелев орасидаги можаролар ҳанузгача тингани йўқ. Хабарда айтилишича, Шепелов собиқ қайнотаси ва қайнонасига ўз набираларини кўриш учун рухсат бермаяпти. Хонанданинг отаси эса набираси билан учрашиш учун барча нарсага тайёр.
Ўтган ҳафта “Миллионлик сир” лойиҳаси меҳмонига айланган Копылов кўрсатув бошловчисига ҳеч нарсага қарамасдан Дмитрийни кечириш ва ўзи ҳам узр сўрашга тайёр эканлигини айтган.
Бундан ташқари Вламидир қизининг ягона фарзанди билан учрашиш учун собиқ куёвига шаҳар ташқарисидаги уйини ҳам бериб юборишга тайёр.
Бундан аввалроқ Владимир Копылов куёвининг саратон билан курашаётган қизи учун зарур бўлган ва аҳволини яхшилайдиган, бироқ қиммат турадиган дориларни олиб бермагани ҳақида айтганди. Бундан ташқари Жаннанинг отаси куёвининг маърака пайтидаги номақбул ҳулқига ҳам ишора қилган.
Ушбу сўзлардан сўнг Дмитрийнинг ҳам жавоби қайнотасини узоқ куттирмади.
“Барчангизга ачинаман. Ёвузлигингиз учун, тентаклигингиз учун, ишонувчанлигингиз учун. Ўзимни ҳеч нарса билан айбламайман. Тушунтирадиган ва ўзимни оқлашим керак бўлган нарса ҳам йўқ. Менинг болам бахтли. Мен бахтлиман. Ва аллақачон сиз шунчалар лаззат билан ковлаётган ўтмишда яшамайман. Ўз намунавий ҳаётингизни тартибга келтиринг. Ўзингиз ва ўз муаммоларингиз билан шуғулланинг. Янги йил билан. Баргача яхшилик тилайман!” “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда