Америкалик хонанда Тейлор Свифт турмуш ўртоғи ишдан бўшаган ва уйсиз қолиб кетган мухлисасига ажойиб янги йил совғасини тақдим этди. Хонанда қиз ҳақидаги мазкур хабарни эшитгач, унга тураржой сотиб олган.
“Мен ниҳот сизларга нима бўлганини айтиб беришга қарор қилдим. Орангизда кўпчилик мен ҳомиладорликнинг 8 ойи давомида уйсиз бўлганим ва фарзандимнинг отаси Мэттью ишсиз қолиб кетгани ҳақида билмайди. Онам бу ҳақида Тейлорга айтиб, мени Манчестердаги шоу пайида хурсанд қилишни сўрабдилар” дейди қиз.
Хабарда айтилишича, Тейлор концертдан сўнг қизни ўз пардозхонасига чақирган. “Стефани, сен менинг ҳаётимда кўп вақтдан бери борсан ва мендан ҳеч қачон ҳеч нарса ҳақида сўрамагансан. Шундай қилишинг ва мен сенга ёрдам беришим мумкин эди. Бироқ бундай қилмадинг. Онанг ҳаммасини менга айтиб берди” деди Тейлор қизга қарата.
Шунингдек, қиз Тейлор унга концерт чиптаси учун тўлаган пулни қайтариб бермоқчи бўлгани, қизга уй ва бола учун керакли барча нарсани олиб бергани ҳақида қўшимча қилган.
Тейлор Стефанига қарата “Мен оналик бахти, кичкинтой қизалоғингдан лаззатланишингни ва булар ҳақида қайғармаслигингни истайман. Сени ҳар доим яхши кўраман” деган.
Эслатиб ўтамиз, хонанда Тейлор Свифт ўзининг саҳийлиги билан ҳам ном қозонган. У касал болалар ва катталарнинг даволаниши учун кўплаб миқдорда пул ҳайрия қилади, турли лойиҳаларни қўллаб-қувватлайди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи