
Ушбу янги йил байрами актриса Жессика Альба ва унинг турмуш ўртоғи Кэш Уоррен учун бутун умрга унутилмас бўлиши аниқ. Зотан уларнинг узоқ кутилган ўғил фарзандлари 31 декабрь куни дунёга келди. Актриса ўғлонининг илк суратини мухлислари билан бўлишиб хам улгурди.

“Хэйс Альба Уоррен, 31.12.17. Янги йил учун энг яхши совға. Биз Кэш билан шунчалар бахтлимизки! Хэвен ва Онор ҳам укалари туғилганидан ғоят хурсандлар!” деб ёзган актриса ухлаётган чақалоғи сурати тагига.
Туғилган чақалоқ жуфтлик оиласидаги учинчи фарзанд. 36 ёшли Жессика ва 38 ёшли Кэшнинг икки нафар – 9 ёшли Онор ва 6 ёшли Хэвен исмли қиз фарзандлари бор. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар