
Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, нима учун чет эл хонандаларининг ижроси керак бўлса, бутун дунёни забт эта олади-ю, бизларда эса…
Ҳатто икки сонияга қолмай, қўшиқ сўзларини унутамиз. Қайта-қайта эшитган, эндигина кўнгилга яқин олаётган қўшиқларимиз эса (юзтадан биттаси) афсус, у ҳам ўғирланган бўлиб чиқади. Кўчирмакаш «санъаткор»лар рўйхатида кимлар туриши сизларга ҳам сир эмас. Кундан-кунга бу кўчирмачилик «маҳорати» урчиб кетаётганидан эса асабингиз бузилиши табиий. Яна-да қизиғи, «қобилиятли», «ақлли», «фаросатли» ва энг муҳими, «истеъдодли» баъзи хонандаларимиз эртага сирлари ошкор бўлиши мумкинлигини билишса-да, бетингда кўзинг борми демай, ўғирликларини қўйишмайди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеороликларни эътиборингизга ҳавола этамиз, ўзингиз баҳо беринг.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхоннинг навбатдаги «меҳнат маҳсули»: Маликам энди қара!
Ушбу ажойиб таронага ҳатто ўзим ҳам мафтун бўлган эдим, лекин, афсуски…
Яна бир Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда Қобилованинг ҳам бир мунча мухлислари борлиги рост. Хонанданинг нафақат овози, балки, чиройли муомаласи учун ҳам ҳурмат қиладиганлар кўп. Бироқ хонанданинг бу усулда ўзини оқлашига нима дейиш мумкин?! Видеороликда машҳур гуруҳ «Avicii»нинг қўшиғини Зиёда ўғирлагани айтилган. Демак, йўқ, яхшиси, хулоса сиздан!..
Ушбу «очилган сирлар» остига хонандаларнинг мухлислари (албатта, эндиликда улар мухлисликдан воз кечишган чоғи) бир қанча изоҳларини қолдиришган. Изоҳларда «Дубайма-Дубай юргунча ижод қилинг, изланинг», «Олган унвонларингизга арзимайсизлар», «Шарманда» қабилидаги гаплар ёзилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар