15:36 / 17.01.2018
8 195

“Евровидение”нинг афсонавий ғолиби Александр Рибак ўзини танловда яна синаб кўрмоқчи

“Евровидение”нинг афсонавий ғолиби Александр Рибак ўзини танловда яна синаб кўрмоқчи
2009 йилда “Евровидение” ҳалқаро танловида ғолибликка эришган норвегиялик машҳур хонанда Александр Рибак танловда қайтадан иштирок этишга қарор қилди. Бунинг учун у миллий саралаш босқичидан ўтиши лозим.

Хабарда айтилишича, қўшиқчи ўз қарори ҳақида Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали маълум қилган. Саралаш босқичи учун танланган қўшиқ "Тhat's How You Write А Song" деб номланади.

Эслатиб ўтамиз, хонанда 2009 йилда бўлиб ўтган "Евровидение" ҳалқаро танловида “Fairytale” композицияси билан ғалаба қозонган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “Евровидение”нинг афсонавий ғолиби Александр Рибак ўзини танловда яна синаб кўрмоқчи