
Каниза интернет фойдаланувчилари орасидаги салбий изоҳлар қолдирадиганларга атаб «Барибир» қўшиғини куйлаб унга клип ҳам суратга олдирди дея ёзган Sayyod.com.
Қўшиқдаги «Атрофда гул бу гул деркан АСАЛАРИ, фақат гўнг кўриб яшар экан пашшаси!» (доимгидай нақадар “маъноли” сўзлар) сўзларидан келиб чиқиб Каниза асалари образида намоён бўлиб пашшаларга уруш эълон қилар эмиш.

Каниза бу қўшиғи билан негатив фикрларга “барибир” дея қўл силташини айтмоқчи кўринади. Қизиқ, “санъаткор”ларимиз салбий фикрлар кўп дея нолишдан аввал, халқнинг муҳаббатига ҳақиқий истеъдод билан эришишни ўрганишса бўлмасмикан? Қолаверса санъат бу маданият дегани аслида. Эҳ, бу ҳақида гапиравериб ҳар қайси матбуот чарчади. Нима ҳам дердик, ҳаммамизга инсоф, хонандаман деганларга ақалли озгина талант берсин.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар