Голливуднинг таниқли актёрлари бўлмиш Том Круз, Жонни Депп ва Марк Уолберглар “Олтин малина” мукофоти номзодларига айланишди. Бу ҳақида тақдирлаш маросими ташкилотчилари “инсон саломатлиги ва атроф-муҳит учун хатарли элементларни йўқ қилиш" мавзусидаги видеоролик орқали ҳазиломуз тарзда маълум қилишган.
“Энг ёмон актёрлик ижроси” йўналишидаги номзодлар орасида Том Круз, Жейми Жордан, Жонни Депп, Зак Эфрон ва Марк Уолберглар номини кўриш мумкин.
Актрисалар орасида эса энг ёмон ижрочи дея баҳоланаётган ижодкорлар – Дакота Жонсон, Кэтрин Хайгл ва Женнифер Лоуренслардир.
Хабарда айтилишича, йилнинг энг ёмон фильми номига “Эмоджи фильм”, “Мумиё”, “Трансформерлар: Сўнгги рицар”, “Малибу ҳалоскорлари” фильмлари даъвогарлик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Олтин малина” мукофоти йилнинг энг ёмон киноижодкорлари ва ижод намуналарини аниқлайди, тақдирлаш маросими эса “Оскар” тақдимоти арафасида бўлиб ўтади. “Ғолиб”ларга олтинранг бўёқ билан қопланган малина шаклидаги пластик “мукофот” топширилади. Унинг баҳоси эса ижодкорлар эришган номга яраша 5 доллардир. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади