21:32 / 25.01.2018
5 460

Рэпер 50 Cent ўзи ҳам билмаган ҳолда биткоин миллионерига айланди

Рэпер 50 Cent ўзи ҳам билмаган ҳолда биткоин миллионерига айланди
Америкалик рэпер 50 Cent 2014 йили мусиқий альбомини крипвалюта эвазига сотган ва у ҳақида бутунлай унутиб юборган эди. Хонанда куни кеча Instagram ижтимоий тармоғи орқали бу ҳақида маълум қилди.

2014 йили рэпер ўзининг Animal Ambition мусиқий альбомини крипвалюта эвазига сотган ва 400 минг доллар маблағга эга бўлганди. Ўша пайтлар бир биткоин 662 долларга тенг бўлиб, хонанда уларни долларга айлантириш ҳақида унутиб ҳам юборган.

Айнан мана шу сабаб у бугунги кунда 7 млн АҚШ доллари соҳибига айланди. Ушбу маълумот хонанданинг ўзи томонидан ҳам тасдиқланди ва у ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали хабар суратини эълон қилиб, “ўзидан фахрланаётгани” ҳақида ҳам ёзиб қолдирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Рэпер 50 Cent ўзи ҳам билмаган ҳолда биткоин миллионерига айланди