
Америка Кино санъати ва илм-фан академияси 90-бор “Оскар” мукофотини олиш учун даъвогарлик қилаётган номзодлар рўйхатини эълон қилди. Хабар берилишича, тақдирлаш маросими 4 март куни ўтказилади.
“Йилнинг энг яхши фильми” номи даъвогарлари орасида “Нари”, “Леди Берд”, “Шаффоф ип”, “Қора даврлар”, “Сув шакли”,“Эббинг чепгарасидаги уч билборд, Миссури”, “Мени ўз исмим билан ата”, “Дюнкерк”, “Маҳфий ҳужжатлар” фильмлари номини кўриш мумкин.
“Йилнинг энг яхши актёри” номи учун Гари Олдман, Дензел Вашингтон, Дэниэл Дэй-Льюис, Тимоти Шаламе, Дэниэл Калуялар даъвогарлик қилаётган бўлсалар, “Энг яхши анимацион фильм”лар қаторида “Коко сири”, “Фердинанд”, “Гўдак-босс”, “Ван Гог. Муҳаббат билан Винсент”, “Топағон” мульт асарлари номини учратасиз. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар