date
views 7 044

Мэрил Стрип 21 бор “Оскар” мукофоти номзодига айланди

Мэрил Стрип 21 бор “Оскар” мукофоти номзодига айланди
Мазкур йили 68 ёшга тўлган ва гўзаллик борасида ҳар қандай ёш актрисаларни ортда қолдирадиган Мэрил Стрип 21 бор “Оскар” мукофоти номзодига айланиб, бу борадаги мутлақ рекордчига айланди.

Хабарда айтилишича, Мэрил Стрип “Маҳфий ҳужжатлар” фильмидаги роли билан “Йилнинг энг яхши актрисаси” номига даъвогарлик қилмоқда. Актриса ушбу фильмда АҚШ ҳукуматига қарши бориб, Пентагонга тегишли маҳфий ҳужжатларни чоп этган Washington Post ношири ролини ўйнайди.

Актриса эса ушбу янгиликни қуйидагича изоҳлади:
“Мен учун айнан бу картинани мазкур номинацияда тақдим этиш катта шараф – ўз овози ва фаолияти билан тарихга таъсир кўрсатган ОАВ ҳамда аёллар эркинлиги ҳимоясини олиб чиққан мазкур фильмни жуда яхши кўраман”.

Эслатиб ўтамиз, актриса шу кунга қадар уч бор "Оскар” ва 8 марта “Олтин глобус” мукофотини қўлга киритган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Мэрил Стрип 21 бор “Оскар” мукофоти номзодига айланди