16:01 / 30.01.2018
5 774

Жей-Зи рафиқаси Бейонсега ҳиёнат қилганини очиқ тан олди, Бейонсе эса ҳамон унинг ёнида...

Жей-Зи рафиқаси Бейонсега ҳиёнат қилганини очиқ тан олди, Бейонсе эса ҳамон унинг ёнида...
Машҳур рэпер Жей-Зи рафиқаси ва фарзандларининг онаси бўлмиш хонанда Бейонсега ҳиёнат қилганини очиқ тан олган эди. Аммо ҳиёнат азобига дуч келган Бейонсенинг нима учун ҳамон турмуш ўртоғининг ёнида эканлиги кўпчилик мухлисларни ҳайратлантироқда.

Жуфтликнинг оиласи жарлик ёқасига келиб қолган, ажралиш учун биргина қадам етарли эди. Аммо улар ўз оиласини сақлаб қолишга қарор қилишди ва бу борада Бейонсенинг сабрига тан бермай иложимиз йўқ. Рэпер ўзининг қандай улкан хато қилгани ва аёлига азоб берганини тан олиб, бир неча бор гапирган бўлса-да, бундай ҳаракатдан сўнг барча аёллар ҳам ўз жуфтини кечира олмаслигини ойдай равшан эди.

Куни кеча Жей-Зи қандай қилиб ўз муносабатларини сақлаб қолгани ҳақида сўзлаб берди:
“У менинг қадрдоним, севган ягона инсоним. Агар сиз ҳеч қачон севмаган бўлсанг, севгининг нима эканлигини тушунмасангиз, энди қандай ҳаракат қилишни ҳам билмайсиз, муносабатларингизда муаммолар пайдо бўлаверади. Вақт ўтиши билан, албатта. Ёки муаммога тик қараш учун ўгирилишингиз ёки уни инкор қилишингиз мумкин. Биз муҳаббатимиз ва оиламиз учун, фарзандларимизнинг кўз ўнгида бошқа намуналар бўлмаслиги учун, ушбу мустаҳкам даврани қора ниятли эркаклар ва аёллар учун бузмасликка қарор қилдик”.

Шунингдек, Жей-Зи ўз хатосидан тўғри ҳулоса чиқарган ҳолда унинг каби вазиятга тушиб қолган эркакларга “Кечирим сўрашнинг энг яхши усули ўз ҳатти-ҳаракатларингизни ўзгартиришдир” дея тавсия берди.

“Ёнингиздаги инсонга қанчалар азоб берганингизни тушуниш ва уни эшита билиш ҳам керак. Бу ўзига яраша вақт талаб қилади. Бу жуда қийин: бу азобни эшитиш ва кўриш, ёнида қолиш жуда оғир, аммо кучли бўлиш керак. Қандайдир маънода бу яхши тажриба ҳамдир” дейди у.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Жей-Зи рафиқаси Бейонсега ҳиёнат қилганини очиқ тан олди, Бейонсе эса ҳамон унинг ёнида...