Ҳинд ошхонасини зираворларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Улар одатдаги таомларга янги “ифор” бағишлабгина қолмай, организмимизга ижобий таъсир кўрсатади. Қолаверса, зираворлар кучли биофаол, соғломлаштирувчи таъсирга эга. Баъзилари эса хушқад бўлишга ҳам ёрдам беради. Хўш, қайси зираворлар ортиқча килограммлардан халос қилади?
Зарчава
Олимлар зарчаванинг асосий таркибий қисми — куркуминга ноёб биофаол хусусиятлари туфайли жиддий эътибор беришади. Масалан, куркумин 1000дан зиёд фойдали генларни фаоллаштиради. Зарчаван мунтазам истеъмол қилиш атеросклероз ривожланишининг олдини олади, қон босимини меъёрига келтиради, юрак-томир тизими иши ва моддалар алмашинувини яхшилайди.
Кардамон
Турли таомларга кардамонни қўшиш ҳазм қилиш тизими фаолиятини яхшилайди, моддалар алмашинувини тезлаштиради, мавжуд ёғларни “эритади”, янгилари пайдо бўлишининг олдини олади.
Чили қалампири
Таркибида капсаицин мавжуд. Бу модда ҳазм қилишни яхшилайди, истеъмол қилингандан сўнг 20 дақиқа ўтиб, ортиқча калорияларнинг сарфланишини тезлаштиради.
Карри барглари
Ортиқча килограммлардан қутулиш учун ҳинд парҳезшунослари ҳар куни бу ўсимликнинг 8-10та баргини (масалан, шўрва ва бошқа таомларга кўкат қўшгандек қўшиб) истеъмол қилишади. Аммо бу маслаҳат фақат янги баргларга тегишли бўлиб, Ҳиндистондан ташқарида топиш қийин. Янги барглар бўлганда, қуритилгани ҳам бўлаверади. Озишни истаган одам карридан зиравор сифатида фойдаланиши лозим. Карри барглари организмни заҳарли моддалардан тозалашга ёрдам бериб, мавжуд ёғларни эритади, холестерин миқдорини меъёрига келтиради.
Хантал уруғи ва мойи
Ханталда антиоксидантлар, дармондорилар ва бошқа фойдали моддалар кўп. Мойида бошқа ўсимлик мойларидагига нисбатан тўйинган ёғлар камроқ. Аммо олеин, линолен, эруцин кислота кўп. Озмоқчи бўлганларнинг таомномасида бу кислоталар, албатта, бўлиши керак.
СЕВИНЧ тайёрлади.
Манба: tasvir.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи