Даврон Кабулов бошчилигидаги "Миллион"нинг янги жамоаси янги концерт дастури кунларини маълум қилди. Жамоа жорий йилнинг 30-31 март, 1-5 апрель кунлари "Истиқлол" санъат саройида навбатдаги концертини тақдим этади.
Концерт афишасида жамоа аъзолари Отабек Мирзахолов, Умид Умаров, Шаҳло Зоирова ҳамда Аҳмад Темуровнинг суратлари йўқ. Бу эса улар концертда иштирок этмаслигига ишора. Даврон Кабулов эса ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали буни изоҳларкан, номлари қайд этилган тўрт киши жамоани тирикчилик важи билан тарк этганига тўхталади.
"Олдиндан айтаман, мазкур концертда жамоамизнинг сиз кўриб ўрганган таркибини кўрмайсиз. Турли сабабларга кўра, Умид Умаров, Отабек Мирзахолов, Шаҳло Зоирова ва Аҳмад Темуров жамоани тарк этишди. Улар хақида яхши ёки ёмон фикр билдирмайман. Ҳамманинг ўзига инсоф берсин. Асосийси, жамоанинг Миркомил ва Алишер каби устунлари, тирикчилик баҳона виждонига қўшиб дўстини сотиб юбормайдиган Умидлар ҳамон "Миллион"ни янада ривожлантириш йулида изланишмокда.
Табиийки, "Миллион" бир актёрнинг жамоаси эмас ва таркибда янги, бир вақтнинг ўзида сизга жуда таниш номларга гувоҳ бўласиз. Тушуниб турганингиздек, концертгача ҳамма карталарни очмаймиз - сюрприз бўла колсин.
Савол туғилиши мумкин: янгиланган "Миллион" кандай кўринишда бўлади? Аввалгиси каби қизиқарли бўла оладими? Худо хоҳласа, кўп вақт ўтмай олдингисидан кучли бўлади. Аллоҳ юз ўгирмаса, мухлислар тескари қарамаса бас.
Ўз вақтида жамоани мустақил қилиб олиб чиқишда қаршиликлар, қийинчиликлар, таҳдидлар, дўқ-пўписалар кўп бўлган. Яхшилаб эслаб кўринг, вақтида "устоз" санъаткорлардан тортиб, "буюртмачи" журналистларнинг танқид тошларига ҳам нишон бўлдик. 30 ёшга чиқмай 2,5 йиллик "запрет"ни кўришгаям улгурдик, тухматчи хонандаям ташланиб кўрди, ҳатто, бир масжид имоми ўғри-ю каззоб четда қолиб "Миллион"ни қоралади. Синмасликка ҳаракат қила-қила, синовлар жамоасига айланиб қолдик. Иншааллоҳ, бунисидан ҳам ёруғ юз билан ўтамиз. Асосийси, ўғрилик қилмаяпмиз, ароқ ичиб, наша чекиб "бугуним ўтса бўлди" қабилида яшамаяпмиз. Одамларнинг кўнглини олиш, халқнинг кайфиятини кўтариш мақсади билан меҳнат қилаяпмиз. Яна ота-онамизнинг дуосини олиш ҳаракатидамиз. Бундайларнинг ўтда ёнмаслиги-ю, сувда чўкмаслигидан башорат бор...", деб ёзади Даврон Кабулов. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди