21:39 / 21.02.2018
5 667

Қиролича Елизавета II мода ҳафталигига ташриф буюриб ҳаммани ҳайратга солди (фото)

Қиролича Елизавета II мода ҳафталигига ташриф буюриб ҳаммани ҳайратга солди (фото)
Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида мода ҳафталиги бўлиб ўтмоқда. 91 ёшли Қиролича Елизавета II ўзининг 66 йиллик фаолияти давомида илк бор тадбирнинг якуний тақдирлаш маросимига ташриф буюриб, ҳаммани ҳайратга солди.

Қиролича Vogue журналининг муҳаррири Анна Винтур ва Британия мода кенгаши раиси Кэролайн Раш билан ўтирди. Меҳмон диққат билан мода намойишларини томоша қилди.

Намойишлардан сўнг Қиролича 27 ёшли модельер Куиннуни Британия дизайни ривожига ҳисса қўшгани учун рағбатлантирди.

"Қироличанинг мода ҳафталигига ташрифи тадбир ташкилотчиларига шон-шараф бағишлади", — деди Британия мода кенгаши расисаси Кэролайн Раш.



arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Қиролича Елизавета II мода ҳафталигига ташриф буюриб ҳаммани ҳайратга солди (фото)