Сўнгги хабарларда айтиладики, хонандани дала ҳовлисида бўла туриб, маст аҳволда совуқ қуролдан фойдаланганликда айблашди. Одинцов шаҳар суди Витасни 7 кун муддатга озодликдан маҳрум этди.
Бунга қадар хонандани полиция вакиллари майда безорилик содир этганликда айблаб, 500 рубл миқдоридаги жаримага тортишганди. Бу гал эса прокурорлар жазо 7 кун эмас, балки 15 кун бўлишига эришиш учун ҳаракатга тушишган.
Полиция баённомасида таъкидланишича, у 22 март куни Москва вилояти, Одинцов шаҳридаги дала ҳовлисида, аниқроғи, дала ҳовли рўпарасида, кўчада совуқ қуролдан кетма-кет ўқ узган. Хонанда эса қўлидаги қурол бўш патрон отадиган тўппонча экани, қарғаларни қўрқитиб ҳайдаш учун ўқ узганини айтиб туриб олди.
Эслатиб ўтамиз, Витас илгари ҳам кўп маротаба полиция назарига тушишга улгурган. Аксар ҳолларда хонанда барлар, кафеларда муштлашувлар уюштириб, маъмурий жазога тортилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?