22:46 / 06.04.2018
10 095

Даврон Кабулов «Миллион» жамоасининг бўлиниб кетиш ҳақида (видео)

Даврон Кабулов «Миллион» жамоасининг бўлиниб кетиш ҳақида (видео)
Фото: «Дарё»
Даврон Кабулов «Миллион» жамоасининг бўлиниб кетиш сабабларига қисқача изоҳ берди. Бу ҳақда Даврон Кабулов журналист Феруз Муҳаммадга берган интервьюсида гапириб берди.

Жамоага ҳар доим битта оила сифатида қараганман. Жамоа орасида бўладиган келишмовчиликларни, тушунмовчиликларни оммага изоҳлаб бериш шарт эмас деб ҳисоблайман. Ҳар ҳолда оила миқёсида олиб қарайдиган бўлсак, эр ва хотин урушадиган бўлса, бутун маҳаллага чиқиб бунинг сабабини тушунтириб бериши шарт эмас. Биз озгина бўлса ҳам оммага алоқадор, оммага озгина бўлса ҳам танилган жамоа аъзолари сифатида таркибимизни тўрт киши тарк этгани ҳақидаги саволлар кўпчиликни қизиқтирган бўлиши мумкин, лекин бу нарса ичкарида қолгани маъқул. Фақат вақт ва жамоадаги йигитларнинг иштиёқи ким қанчалик тўғри ёки нотўғри йўл тутганини кўрсатиб беради.

Даврон Кабулов, «Миллион» жамоаси аъзоси


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Даврон Кабулов «Миллион» жамоасининг бўлиниб кетиш ҳақида (видео)