Миллий маданиятимиз ривожига катта ҳисса қўшгансанъаткорларни ҳамда ўзбек санъатини дунё саҳналарида муваффақиятли намойиш этиб келаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори (ВМҚ-271, 06.04.2018 й) қабул қилинди, деб ёзади Даракчи нашри.
Ушбу қарор билан Миллий маданиятимиз ривожига катта хисса қўшган санъаткорларни ҳамда ўзбек санъатини дунё саҳналарида муваффақиятли намойиш этиб келаётган ёшларни Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан рағбатлантириш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланди.
Низомга кўра:
- Миллий маданиятимиз ривожига катта хисса қўшган санъаткорлар ҳамда ўзбек санъатини дунё саҳналарида муваффақиятли намойиш этиб келаётган ёшлар энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан моддий рағбатлантирилади ва уларга мукофотланганлик тўгрисида сертификат топширилади;
- Мукофотлашга, қоида тариқасида, қуйидаги соҳаларда фаолият юритаёттан маданият соҳаси вакиллари тавсия этилади:
- композитор, бастакор ва санъатшунослар;
- театр, кино ва оммавий тадбирлар актёрлари, режиссёрлари;
- дирижёрлар, балетмейстерлар;
- мусиқа, хор, рақс, цирк, оркестр, ансамбль ижрочилари ва ушбу жамоаларнинг бадиий раҳбарлари;
- достон ижрочилиги намояндалари;
- шоир ва ёзувчилар;
- музей ҳамда моддий ва номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилшц соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимлар;
- тасвирий ва амалий санъат вакиллари, дизайнерлар.
Мукофотлашга маданият соҳасининг бошқа йўналишларида фаолият юритаётган номзодлар ҳам тавсия этилиши мумкин.
Номзодларни тавсия қилиш ва ғолибларни аниқлаш ҳудудий комиссиялар ва республика комиссияси томонидан амалга оширилади.
Мукофотлаш маросими ҳар йили Тошкент шаҳрида Мустақиллик байрами арафасида ўтказилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади