12:30 / 19.04.2018
4 521

People журнали қўшиқчи Pink’ни "сайёранинг энг гўзал аёли" деб топди

People журнали қўшиқчи Pink’ни "сайёранинг энг гўзал аёли" деб топди
АҚШнинг People журнали энг чиройли одамлар рўйхатини тузди. Унда Pink тахаллуси билан машҳур бўлган Алиша Бет Мур етакчилик қилди, у журнал махсус сонининг муқовасидан жой олди.

Сайёранинг энг кўркам одамлари рейтингига жами 70 нафар аёл ва 5 эркак кирди. Улар орасида шаҳзода Гаррининг қаллиғи Меган Маркл, актриса Гал Гадот, рэпер Дрейк ва теннисчи Серена Уильямс ҳам бор.

People журнали ҳар йили «Энг чиройлилар» деб номланган махсус сонни чиқаради. 2017 йилнинг апрелида энг чиройли аёл дея Жулия Робертс эътироф этилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » People журнали қўшиқчи Pink’ни "сайёранинг энг гўзал аёли" деб топди