10:24 / 08.05.2018
5 952

Жасур Умиров Наримон Султонхўжаевнинг камчилигини юзига айтди

Жасур Умиров Наримон Султонхўжаевнинг камчилигини юзига айтди
Бу икки ижодкор тасвирга олиш жараёнида кўп бора учрашишган. Аммо иш билан бўлиб ўзларини қизиқтирган саволларга бир-биридан жавоб олишолмаган. Қуйида, машҳур клипмейкер Наримон Султонхўжаев ўзини қизиқтирган саволлар билан Жасур Умировга юзланди...

— Ёлғон гапиришга нима мажбур қилиши мумкин?
— Одатда ёлғон гапирмасликка ҳаракат қиламан. Аммо мушкул вазиятлардан чиқиш, муаммони ҳал қилиш, яхшилик учун бироз ёлғон ишлатишим мумкин. Бу ҳолат жуда камдан-кам ҳолларда бўлади.

— Эркак ва аёл дўст бўлиши мумкинми? Қайси аёл ҳамкасбларингиз билан дўстсиз?
— Айнан шу мавзуда дўстларим билан жуда кўп баҳслашаман. Мен эркак ва аёл дўст бўлиши мумкин деган фикрга буткул қаршиман. Чунки аёллар барибир аёллигига боради, яъни улар билан ҳеч қачон сирлашиб бўлмайди. Улар сир сақлай олишига ҳам ишонмайман

— Менинг қайси камчилигимни ўзимга айтолмайсиз?
— Тасвирга олиш жараёнида жуда кўп бақирасиз. Бу одатингиз билан бошқаларни ҳам, ўзингизни ҳам жуда чарчатасиз. Хотиржам ва асабийлашмасдан ишлашни ўрганишингиз керак.

— Қайси хонанда билан дуэт куйламаган бўлардингиз?
— Ҳамкорлик қилишни истамайдиган, дуэт куйлаш таклифини билдирса ҳам, рад этишим мумкин бўлган ҳамкасбларим кўп. Лекин уларнинг исмини ҳаммага айтишим шарт эмас, деб ҳисоблайман.

Манба: Darakchi.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Жасур Умиров Наримон Султонхўжаевнинг камчилигини юзига айтди