08:32 / 31.05.2018
3 371

Британияда томошабин кайфиятига кўра ўзгарувчи фильм суратга олинди

Британияда томошабин кайфиятига кўра ўзгарувчи фильм суратга олинди
Британиялик режиссёр Ричард Рамчёрн томошабинлар намойиш вақтида воқеа боришининг турли вариантларини ўзлари танлай оладиган фильм яратди. Бунинг учун ҳаттоки онгли тарзда бирор қарор қабул қилиш шарт эмас.

The Moment ("Лаҳза") деб номланган 27 дақиқалик фильм яқин келажак ҳақида бўлиб, ундаги воқеа бўйича компьютерни ўй билан бошқариш тизими оддий ҳолга айланган, бироқ инсон ва машиналар алоқаси шундай тизимнинг пайдо бўлишига олиб келганки, унда ўзгача ўйлаш жамиятдан қувилиш ёки ҳаттоки ўлимга олиб келиши мумкин бўлади. Фильмда қувғиндига айланган бош қаҳрамонлар бу келажак дунёсида омон қолиш учун турли мураккаб қарорлар қабул қилишларига тўғри келади.

Фильмни томоша қилиш вақтида томошабинлар мия фаоллигини кузатиш технологияси эвазига воқеалар боришига таъсир қилишлари мумкин бўлади. Томошабинлардан бирининг бошида ўрнатилган махсус қурилма нейронларнинг электрон импульсларини ўқиб, симсиз алоқа орқали уларни компьютерга жўнатади. Компьютер дастури эса томошабин кайфиятига қараб воқеани қай томонга буриш, қандай мусиқа янграшини танлайди. Рамчёрннинг айтишича, суратга олинган материал ҳажми ҳисобга олинадиган бўлса, воқеа ривожининг вариантлари сони бир неча триллионтага етиши мумкин.

Унинг айтишича, томошабинлар ҳозирча таъсир қила олмайдиган ягона нарса бу воқеа якунидир. “Технологиялар ҳали ундай даражада эмаслигини биламан, бироқ 10-15 йилдан кейин биз тўғри миядан ўз фильмимизни яратишимиз мумкин бўлади”, деб айтган режиссёр.

Ҳозирча фильм 6-8 киши жойлашадиган кичик трейлерда намойиш қилинмоқда. Фильм 7 июнда Шеффилддаги ҳужжатли кино фестивалида расман тақдим қилиниши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Британияда томошабин кайфиятига кўра ўзгарувчи фильм суратга олинди