21:02 / 10.06.2018
6 751

Отабек Мирзахолов «Болаларда айб йўқ» ҳазилига Миржалол Қосимов қандай муносабат билдирганини айтиб берди (видео)

Отабек Мирзахолов «Болаларда айб йўқ» ҳазилига Миржалол Қосимов қандай муносабат билдирганини айтиб берди (видео)
Фото: Instagram / @otabekmirzaholov_grbojalar
«Миллион» жамоасининг собиқ аъзоси Отабек Мирзахолов «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни журналист Феруз Муҳаммад уюштирди.

Интервью давомида Отабек Мирзахолов Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Миржалол Қосимовга қилган ҳазилига қандай муносабат билдиргани ҳақида батафсил гапириб берди.

«Болаларда айб йўқ…», деб номланган саҳнадаги чиқишимдан сўнг, ўша концерт дискларга чиқиб, бу гап жуда ҳам оммалашиб кетди. Ҳар Ўзбекистон терма жамоаси ютқизганида мухлислар «болаларда айб йўқ», деган гапимни ёзиб, расмга олиб Instagram, Telegram тармоқларида менга юборишар эди. Ўша гапим роса оммалашган вақтида Миржалол ака билан Artel компаниясида кўришиб қолганмиз.

Ўшанда Миржалол акани кетаётганларида ортидан бориб, «Ассалому алайкум Миржалол ака», деганимдан сўнг улар ҳам мен билан кўришиб, «э анави мени устимдан кулган бола сан-ку», дедилар, «Ҳа ака, шунга мен хижолат бўлиб қолдим, нотўғри тушунмадингизми, узр агар кўнглингизга оғир ботган бўлса» дедим. Мен у ерда ўзбек фудболини устидан кулганман, лекин шахснинг устидан кулиш ниятим бўлмаган. Мухлис ҳар хил тушуниб, кимлардир «шахснинг устидан кулди», деб ўйлаган. Ваҳоланки, биз у ерда «Ўзбекистон терма жамоасини ривожлансин», дея, терма жамоанинг минус томонларини кўрсатиб беришга ҳаракат қилганмиз. Ўзи камчиликнинг устидан қилинган ҳазил оммалашади.

Ўшанда Миржалол ака «Э ука, бу нима деганинг, бизлар тўп тепиб пул топамиз, сенлар гапириб пул топасан, мана Россияда Путинларнинг устидан ҳам кулиб ташлашади, ҳеч ким индамайди, ҳамма тўғри тушунади, деган эдилар. Ўшанда жуда ҳам хурсанд бўлиб, улар билан расмга тушиб, Instagram’га жойлаб мана муносабатимиз бузилмаган», деган маънода фикр ҳам ёзиб қолдирганман. Ўша вақтда Миржалол аканинг муомаласини, ҳазилни тўғри тушуна олишини кўриб, уларга нисбатан бир карра ҳурматим ошган эди.

Баъзи бир инсонлар бор, ўзлари санъат вакили бўлишига қарамасдан, ҳазилларимизни нотўғри тушунишади. Балким биз томондан ошириб юборилар, балким чегара бўлиши керакдир. Фаолиятим давомида ҳазилларим билан кимнидир дилини ўғритган бўлсам, муборак ойларда улардан чин дилдан кечирим сўрайман.

Отабек Мирзахолов, «Миллий арт» жамоаси аъзоси


Фото: Instagram / @otabekmirzaholov_grbojalar

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Отабек Мирзахолов «Болаларда айб йўқ» ҳазилига Миржалол Қосимов қандай муносабат билдирганини айтиб берди (видео)