23:26 / 24.06.2018
8 311

Янги 5 та клип «беҳаё қилиқлар» ва бошқа хатолар туфайли бадиий кенгаш томонидан рад этилди

Янги 5 та клип «беҳаё қилиқлар» ва бошқа хатолар туфайли бадиий кенгаш томонидан рад этилди
Фото: «Ўзбекконцерт»
21 июнь куни «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси қошидаги қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳолаш Бадиий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Кенгашда етти хонанда томонидан тақдим этилган видеоклиплар кўриб чиқилди. Бу ҳақда «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Кенгаш аъзолари хонанда Азиз Раметов ижро этган Derin Deniz деб номланган қўшиқ (турк тилида) хусусида фикр-мулоҳазаларини билдирди. Хусусан, ушбу қўшиқнинг мусиқаси атрофлича муҳокама этилиб, А.Раметов уни айнан турк тилида ижро этгани сабабли қўшиқ муаллифидан розилик олиши шартлиги уқтирилди. Унга ишланган видеоклипдаги тасвирларда ўзбек миллий менталитетига мос бўлмаган хатти-ҳаракатлар, беўхшов ва беҳаё қилиқлар, маънавиятга зид ҳолатларнинг тасвири, оммавий маданият тарғиботининг кучлилиги, ёшларнинг онгини заҳарловчи ғоялар илгари сурилгани боис ушбу клип бир овоздан рад этилди. Азиз Раметовга ушбу қўшиқ учун муаллифдан рухсат ва қайтадан клип олиш тавсия этилди.

Ҳусан Тожимирзаев ижро этган «Лайли» қўшиғига ишланган видеоклип бошланишидаги диалогда сўзларнинг ножоиз ишлатилгани айтиб ўтилди ва кўрсатилган камчиликлар бартараф этилганидан сўнг, кенгашга қайта тақдим этилиши таъкидланди.

Худоёр Алимов томонидан «Ишқ» деб номланган видеоклипнинг шеър матни, ижроси ва мусиқаси жиҳатидан талабга жавоб бериши, клипда бадиий яхлитлик ўз ифодасини топганлиги боис эфирга узатишга тавсия берилди.

Сабина Маматқулова ижро этган «Орзу» қўшиқ матни шеърият талабларига мутлақо жавоб бермаслиги, «жоду» сўзига «орзу» сўзининг қофиядош қилиб такрор ва такрор қайтариқ тарзида куйлангани, клип мазмуни билан қўшиқ мазмунида уйғунлик йўқлиги туфайли бу видеоклип ҳам Кенгаш аъзолари томонидан рад этилди.

Аброр Азизов куйлаган «Дўст» қўшиғига ишланган видеоклипдаги тасвирлар ниҳоятда ғализ ва беўхшов, қўшиқ матнига тасвир воситаларининг зидлиги, қолаверса, клипдаги диалоглар бачкана сўзлардан иборатлиги боис рад этилди. Хонанда Навруз Собиров ижро этган «Ботти-ботти» қўшиғи матни жиҳатидан жуда ғариб ва саёзлиги, қўшиқда ғарбга тақлид кучли эканлиги, миллийликдан узоқ, қадриятларга мутлақо зид тасвирлар мавжудлиги эътироф этилиб, ушбу видеоклип ҳам рад этилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Янги 5 та клип «беҳаё қилиқлар» ва бошқа хатолар туфайли бадиий кенгаш томонидан рад этилди