
Instagram фойдаланувчилари россиялик эстрада артисти Максим Галкин томонидан эълон қилинган ўз рафиқаси — 69 ёшли СССР халқ артисти Алла Пугачёванинг фотосуратини қизғин муҳокама қилмоқда, деб ёзади «Дарё».
Галкиннинг ўзи суратда ҳеч қандай фильтрлардан ва фотошоплардан фойдаланмаганини қайд этди. Унинг қўшимча қилишича, у Пугачёвани ҳар куни шундай табиий ҳолатда кўради ва шу ҳолича севади.
Фотосурат турли фикрларни келтириб чиқарди. Баъзилар Алла Борисовна ич-ичидан гўзал аёл эканлигини, у бахтдан порлаётганлигини ёзган бўлса, бошқалар бундай суратни ижтимоий тармоқларга жойлаб бўлмаслигини, уни кўрганидан эса пушаймон эканлигини қайд этган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар