«Ўзбекконцерт»: «Дизайн» жамоасининг лицензияси бекор қилинди

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси «Дизайн» жамоасига берилган лицензияни бекор қилди.
«Дизайн» жамоаси билан тузилган лицензия битимларининг талаблар ва шартлари қўпол равишда бузилгани, яъни миллий урф-одатларимиз ва одоб-ахлоқ қоидаларига тўғри келмайдиган, маънавий қадриятларимизга мутлақо ёт бўлган номуносиб ҳаракатлар орқали қизиқчилик санъатини беобрў этиб, санъаткор одобига риоя этмаганлиги учун «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 37-бандига асосан жамоага берилган AY-0035 сон лицензия 2018 йил 11 август кунидан бекор қилинади», дейилади хабарда.

Изоҳлар 0
…