Фото: Матбуот ва ахборот агентлиги
1997 йил Самарқандда ўтказилган «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалида, 19 ёши Симара Иманова ушбу санъат анжуманида қатнашиб, Гран-при ғолиби бўлган эди. Хонанда билан жорий йилда Шаҳрисабзда ўтказиладиган мақом фестивали ҳақидаги суҳбат матбуот ва ахборот агентлиги нашрида эълон қилинди.
‘Шарқ тароналари’ биринчи халқаро мусиқа фестивалига таклиф этилганимда, жуда ҳаяжонланган эдим. Негаки, ёш ва тажрибасиз эдим. Қолаверса, бундай нуфузли анжуманда ўша йили 40 га яқин мамлакатдан мана-ман деган санъаткорлар қатнашиш истагини билдирган. Орадан 21 йил ўтган бўлса ҳам ўша лаҳзаларни худди ҳозиргидек эслайман. Чиқиш навбати менга етгач, сухандон: ‘Симара Иманова, Озарбайжон Республикаси’ деб эълон қилди. Афсонавий Регистон майдонига йиғилганлар гулдурос олқишлар билан мени кутиб олишди. Бу илк далда бўлди. Тезда ҳаяжонимни босиб, қўшиқни бошладим. Биласизми, мени яна нима ҳаяжонлантирди? Регистонда ҳар бир оҳанг, овоз ўзгача жаранглар экан, бундан қаттиқ таъсирландим, илҳом олдим. Қўшиқни айтиб бўлганимдан сўнг тингловчилар роса қарсак чалишди. Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Муножат Йўлчиева ва бошқалар ижром ҳақида самимий фикрларни билдирди. Очиғи, мен ўзбекларнинг бунчалик санъатни севиши, қадрлаши, қўшиқни берилиб тинглашини кўриб, лол қолдим. Бугун эса Ўзбекистонда санъат ва маданият соҳасини ривожлантиришга бўлган эътибор янада юксалганидан ҳавасдаман. Айниқса, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2018 йилда Ўзбекистонда ‘Мақом’ санъати бўйича халқаро мусиқа фестиваль ўтказилишини эшитиб хурсанд бўлдим. Биласиз, Озарбайжонда ҳам бундай фестиваль бор. Ўйлайманки, ҳар икки мамлакатда уюштириладиган санъат анжуманлари ўнлаб, юзлаб истеъдод эгаларини кашф этиш, икки томонлама ўрнатилган дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Симара Иманова, Озарбайжон халқ артисти
Хонанда айни пайтда университет доценти. У ёшларга мусиқа ва анъанавий ижрочилик йўналишида сабоқ беради. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади